Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Буви набираси учун 10 минг доллар алимент тўлаб берди

Буви набираси учун 10 минг доллар алимент тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 15.03.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Х.Т.дан ундирувчи Ш.Б. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган ижро ҳужжати келиб тушган.

Алимент пулларини ундириш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг онаси А.Б. томонидан алимент тўловларини олдиндан тўлаш таклифи билдирилди. У набираси таъминоти учун 10 000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағини ихтиёрий равишда тақдим этишини маълум қилди.

Тарафлар ўртасида ўзаро келишувга эришилиб, ундирувчи фарзанди вояга етгунига қадар бўлган алимент тўловлари ҳисобига ушбу пулларни қабул қилишга рози эканини тасдиқлади. Буви томонидан тақдим этилган 10 000 АҚШ доллари алимент тўловларини олдиндан қоплашга йўналтирилди.

Киритилди: 14:37 30.05.2025. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!