Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Бўстонлиқдаги "Чорвоқ"да портлаш содир бўлди

Бўстонлиқдаги "Чорвоқ"да портлаш содир бўлди

Бугун, 30 январь куни соат 08:20 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Чорвоқ» қўрғонидаги 2 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида портлаш содир бўлган.

Юзага келган кинетик зарба натижасида хонадон девор ва шифтига шикаст етган.

Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб борган. Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» ҳодимлари чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:19 30.01.2023. Ўқилди: 2656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!