"Қуйи Чотқол ГЭС"да ҳар бирининг қуввати 22,5 МВт бўлган 4 та гидроагрегат ўрнатиш мўлжалланган. Унинг қуввати 125 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлашга етади.
ГЭС тўғони Марказий Осиёда биринчи марта босиб зичланган (укатанний) бетон технологиясида қурилмоқда. Бундай тўғон электр энергиясига талаб кескин ошган давларрда ҳам ростловчи қувватларда электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.
"Қуйи Чотқол ГЭС"ини 2025 йилда Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш режелаштирилган.