Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “R.E`." фермер хўжалиги раҳбари Ш.Р. ва “B.S.” МЧЖ раҳбари В.Ф. ўзаро тил бириктириб, ушбу фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун мўлжалланган ер майдонидан ўзбошимчалик билан 24,6 минг куб метр тупроқ жинсларни қазиб олишиб, давлат ва жамият манфаатларига 422,1 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.