Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг Майдонтол ва Лайлакча бўлимлари ҳудудида содир бўлган ёнғин 11-июл куни соат 20:00 да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғинни бартараф этишга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўрмон ёнғинларини бартараф этиш бўйича махсус отряди ходимлари, Мудофаа, Ички ишлар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликлари, ДХХ Чегара кушинлари ва туман ФВДТ қуйи тизимига кирувчи хизматлар куч ва воситалари жалб этилди.