Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бўстонлиқ чиқиндилардан тозаланди

Бўстонлиқ чиқиндилардан тозаланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Эко-оромгоҳ 2026” доирасида плоггинг акцияси ўтказилди. Унда республиканинг барча ҳудудларидан келган 300 га яқин ёш эко-фаоллар иштирок этди.

Акция давомида белгиланган ҳудуд 400 кгга яқин чиқиндидан тозаланди. Якунда Хоразм вилояти биринчи ўринни, Фарғона вилояти иккинчи ўринни, Наманган вилояти эса учинчи ўринни эгаллади.

Маълумот учун, бугун эко-оромгоҳ доирасида ёшларнинг соҳага оид билимларини янада мустаҳкамлашга қаратилган семинарлар ўтказилмоқда. Оромгоҳда, шунингдек, турли спорт мусобақалари ва интеллектуал ўйинлар ҳам ташкил этилади.

Киритилди: 09:12 01.07.2026. Ўқилди: 1569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар