Бурунди Олий суди собиқ бош вазир Ален-Гийому Буньони умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Agence France-Presse манбасига таяниб хабар берди .
Унга кўра,Буньони давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш ва президент ҳаётига таҳдид солганликда айбланган.
Бунёни 2022 йил сентябрда Буньони президенти Эвариста Ндайишимийе буйруғи билан бош вазирлик лавозимидан четлаштирилган эди. Сиёсатчи икки йилдан сал кўпроқ вақт давомида бош вазирлик курсисини эгаллаб келган. Ндайишимие ўз қарорини Буньони ҳукуматидаги нуфузли амалдорлар давлат тўнтаришини режалаштираётгани билан изоҳлади. Бироқ ўшандан бери давлат раҳбари содир бўлган воқеа тафсилотларини ошкор қилмади.