Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Burger King Ўзбекистонга кириб келадими?

Burger King Ўзбекистонга кириб келадими?

Қозоғистонлик тадбиркор Алмас Султангазин Burger King‘ни Ўзбекистонга олиб киради

Март ойида Holten Group Burger King Kazakhstan франшизасини сотиб олди. Компания тасарруфига Қозоғистон ва Қирғизистондаги ресторанлар ўтмоқда.

Аввалроқ Burger King тез орада Ўзбекистон бозорига кириши ва Тошкентда ўз ресторанларини очиши ҳақида хабар берилганди. Муассасаларни очиш учун лицензияни International Beverages Tashkent компанияси қўлга киритган.

Март ойида Verniy Kapital компаниялар гуруҳи 2012 йилдан бери шериги Ануар Утемуратов билан биргаликда эгалик қилган Burger King Kazakhstan эксклюзив франшизасини сотгани маълум бўлди. Burger King Kazakhstan мамлакатнинг 14 та шаҳридаги 55 та ресторанга эгалик қилади.

Харидор Holten Group — International Beverages Tashkent’нинг иккита таъсисчиларидан бири (0,1%) бўлди. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, иккинчи эгаси 99,9% улушга эга бўлган Holten Enterprise ҳисобланади. Forbes Kazakhstan нашрининг ёзишича, Holten Group Қозоғистоннинг 75 та энг бой тадбиркорлари рўйхатида 40-ўринни эгаллаган Алмас Султангазинга тегишли. Унинг бойлиги $285 млнга баҳоланмоқда.

Франшизани сотиб олиш натижасида Қозоғистон ва Қирғизистондаги Burger King ресторанлари Алмас Султонгазинга ўтади. Шунингдек, тадбиркор Ўзбекистонда муассасалар очиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Алмас Султангазин ўзбекистонлик тадбиркор Шуҳрат Эргашев томонидан асос солинган International Beverages Tashkent компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда Pepsi, 7Up, Mirinda, Mountain Dew, Adrenaline Rush ва Lipton ичимликларини ишлаб чиқармоқда. Holten Group, шунингдек, маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда Арманистон ва Грузияда Pepsi ишлаб чиқариш заводларига эгалик қилади. Жорий йилда Грузияда янги Pepsi заводи қурилиши режалаштирилган.

18 апрель куни International Beverages Tashkent таъсисчиси Шуҳрат Эргашев президент ҳузуридаги йиғилишда "23 ойдан сўнг" Ўзбекистонда биринчи Burger King ресторанлари очилишини, марказий офис эса Тошкентда жойлашиши мумкинлигини маълум қилди. Бундан ташқари, компаниялар лицензияни бутун Марказий Осиёга ўтказишни таклиф қилди.

Киритилди: 15:22 30.05.2025. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!