Бундеслига раҳбарияти коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган мавсумни давом эттириш режасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, футболчиларга жамоадошлари ва мураббийлар штаби аъзоларининг хавфсизлиги учун дўстлари ва ҳатто рафиқалари билан саломлашишдан, умуман яқин муносабат ўрнатишдан воз кечиш таклиф қилинган.
Учрашувларга келишдан олдин барча ўйинчиларнинг ҳарорати ўлчанади. Стадионда ёки клуб базасида бўлганида, футболчиларга бошқа одамларнинг нарсаларини (ичимликлар учун идишлар, жиҳозлар, шахсий гигиена воситалари) ишлатиш тақиқланади.
Шунингдек, матбуот анжуманлари, жамоавий фотосуратлар ва анъанавий суҳбатлар тақиқланади. Яна бир янгилик: стадионларга бир вақтнинг ўзида 300 нафардан ошиқ одам ташриф буюриши мумкин эмас.