Булоқбошида содир бўлган сув тошқинига Жанубий Фарғона каналига меъёридан ортиқ сув ташланиши сабаб бўлган
Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Ўзгидрометга кўра, хавфли гидрологик ҳодисанинг келиб чиқишига Жанубий Фарғона каналига ГЭС қурилиши сабабли ортиқча сув ташланган. Сув сарфи тахминан 15 метр куб/секундни ташкил этган. Ҳодиса талафотлари ўрганилганида жами 560 та хонадонни сув босгани аниқланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса ҳодиса оқибатида 30 та хонадоннинг ичига, 70 та хонадоннинг эса томорқасига сув кирганини билдирди.
"Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг техникалари ёрдамида сув оқимини пасайтириш ва кирган сувларни чиқариб ташлаш ишлари олиб борилмоқда", дейилади вазирлик маълумотида.