Қишда ҳам ўқишни кўчирса бўладими?
Ҳа, давлат ОТМлариаро фақат 2 та узрли сабабга асосан бўлади.
Рухсат кимларга берилади?
талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;
давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).
Қачон ҳужжат топширса бўлади?
20-декабрдан 20-январгача.
Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Ҳудудий ишчи гуруҳларга 20-декабрдан бошлаб қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
-ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
-талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
-паспорт нусхаси;
-юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.