Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бугундан пойтахтда 7 та автобус янги йўналишда ҳаракатланишни бошлайди

A A A
Бугундан пойтахтда 7 та автобус янги йўналишда ҳаракатланишни бошлайди

Тошкент шаҳрида бир қатор автобуслар ҳаракат йўналишига 2023 йил 10 ноябр кунидан бошлаб ўзгартириш киритилди.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, «1-автобус саройи» филиалига бириктирилган 12-сонли «Food city савдо маркази — Бошлиқ мавзеси» автобус йўналишининг ҳаракати Food city савдо маркази бекатидан Қўйлиқ деҳқон бозори бекатигача қисқартирилган ва йўналиш номи 12-сонли «Қўйлиқ деҳқон бозори — Бошлиқ мавзеси» автобус йўналиши деб номланди.

«1-автобус саройи» филиалига бириктирилган 26-сонли «Мажнунтол маҳалласи — Олой бозори» ва 54-сонли «Қўйлиқ 1-мавзеси — Дўстлик метроси» автобус йўналишларининг ҳамда «2-автобус саройи» филиалига бириктирилган 30-сонли «Олмос маҳалласи — Тошкент МУМ» автобус йўналишининг ҳаракати Оҳангарон шоҳкўчаси ва Шоҳимардон кўчаси кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали ўзгартирилди.

«12-автобус саройи» филиалига бириктирилган 133-сонли «Қипчоқ АШБ — Food city савдо маркази» автобус йўналишининг Food city савдо марказидан қайтиш ҳаракати Гулзор маҳалласига кирмаган ҳолда 4П21, Жалоир маҳалласи, 4П21 йўли орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйича ўзгартирилди.

«7-автобус саройи» филиалига бириктирилган 73-сонли «Чорсу метроси — Чинни бозори» йўналишининг Чорсу метросидан бориш ҳаракати Саккокий ва ТҲАЙ кўчалари чорраҳасидан кейинги биринчи бурилиб олиш манзили орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйича ўзгартирди.

«7-автобус саройи» филиалига бириктирилган 150-сонли «Чилонзор 25-даҳаси — Пахтакор метроси» автобус йўналишининг ҳаракати Фурқат кўчасидан Себзор, А.Қодирий, Себзор, КҲАЙ, Лабзак кўчалари орқали Малика фабрикаси бекатигача узайтирилди ҳамда қайтиш йўналиши Лабзак, Нурафшон, Себзор, А.Қодирий, Себзор кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ташкил қилиниб, йўналиш номи 150-сонли «Чилонзор 25-даҳаси — Малика фабрикаси» автобус йўналиши деб номланди.

Киритилди: 10:36 10.11.2023. Ўқилди: 1270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!