Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бугун йилнинг энг иссиқ куни: ҳарорат 46 даражагача кўтарилади, чанг тўзонлар кузатилади

Бугун йилнинг энг иссиқ куни: ҳарорат 46 даражагача кўтарилади, чанг тўзонлар кузатилади

Ўзгидрометдан хабар берилишича, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, шимолда 20–25 м/с гача кучайиши ва чанғ-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 38–43°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда айрим жойларда 44–46° гача бўлади.

Пойтахтимизда шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 39–41° бўлади.

Тоғли ҳудудларда бироз салқинроқ, ҳарорат 30–35° бўлади.

Аввалроқ, "Метеожурнал" 3—4 июль кунлари Туркманистоннинг Лебап вилоятида ҳаво харорати максимумлари +48 даражагача кўтарилиши, ҳавода нисбий наликнинг 5% гача камайиб кетиши билан боғлиқ экстремал ҳаво қурғоқчилиги ҳақида огоҳлантирганди.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов йил учун илк энг иссиқ кунни бугун эканлиги, бу қишлоқ хўжалиги ниҳолларига катта юклама улашадиган хавфли метеорологик ҳодиса деб айтмоқда. Ҳосиллар қовжираб кетади.

Киритилди: Бугун 10:01. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!