Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг тўрт тумани ҳудудида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.
Қуйидаги ҳудудларга 18 апрель куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
Юнусобод тумани
Олмазор тумани
Шайхонтоҳур тумани
Мирзо Улуғбек тумани
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. “Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди”, — дейилади хабарда.