Кинематография агентлиги ижодкорга узоқ умр, ижодий баркамоллик, бахт ва омад ҳамиша ёр бўлишини тилайди!
Маълумот учун, Алишер Узоқов 1984 йил 25 августда Тошкентда туғилган. У таниқли мумтоз хонанда Маъмуржон Узоқовнинг неварасидир. Отаси Муҳаммаджон Узоқов актёр ва хонанда бўлган. Онаси Шоҳида Узоқова ҳам актриса бўлиб, у билан бир неча фильмда, жумладан “Сўнгги лаҳза” (2009), “Тундан тонггача” (2009), “Менинг акам бўйдоқ!” (2011), "Учрашув" (2011), “Сўнгги қўнғироқ” (2012) ҳамда “Тундан тонггача давом этади...” (2012) фильмларида бирга роль ижро этган.
У ҳозиргача “Менинг акам бўйдоқ!” (2011), “Энди дадам бўйдоқ?” (2012) ҳамда “Кузда гуллаган дарахт” (2015) фильмларига режиссёрлик қилди.
У шунингдек, "Наҳотки", "Ошно", “Ошиқ юрак” сингари мусиқий тароналарни ҳам ижро этган.