Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бугун қор ёғади, совуқ об-ҳаво сақланиб қолади

Бугун қор ёғади, совуқ об-ҳаво сақланиб қолади

 "Ўзгидромет" хабарига кўра, 24 январда республикада қишки об-ҳаво сақланиб туради. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз ўзгариб туради. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-2° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° совуқ бўлади.

Киритилди: 09:02 24.01.2021. Ўқилди: 5769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!