Бугун Қатар пойтахти Доха шаҳрида стол тенниси бўйича U-15 ва U-19 ёш тоифаларида Осиё чемпионати старт олади. Унда ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам жамоавий, ҳам яккалик дастурларида медаллар учун кураш олиб боришади.
Регламентга кўра, бугун жамоавий йўналишдаги баҳсларга старт берилади. Унда ўсмирларимиз Хитой ва Эрон, ёшларимиз эса Корея ва Таиландга қарши гуруҳ босқичидаги баҳсларини ўтказишади. Мусобақада жамоаларимиз қуйидаги таркибда иштирок этишмоқда:
U-15: Аружан Камалова, Асел Эркебаева
U-19: Марҳабо Магдиева, Гўзалой Абдуқаҳҳорова, Шаҳзода Эркинжонова, Моҳира Абдуллаева