Ўзгидромет 15 инюь куни юртимизда кутилаётган об-ҳавони прогноз қилди.
Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 36-38° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.