Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева МДҲда ёш авлод орасида алоқларни мустаҳкамлаш ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда ТАСС мухбири.
“Мен, айниқса, “Хотира поезди” ва “Ҳамдўстлик болалари” каби гуманитар ташаббусларни амалга оширишнинг муҳимлигини таъкидламоқчиман <...>. Биз яна бир бор бундай лойиҳалар тарихий хотирани мустаҳкамлашга, ёшлар орасида аждодларининг қаҳрамонлигидан фахрланиш туйғусини шакллантиришга ва МДҲ мамлакатлари ёш авлодлари ўртасида дўстликни ривожлантиришга ҳисса қўшишини кўрдик”, - деди Ўзбекистон Сенати раиси.
МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессияси тадбирлари 13-14 ноябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтмоқда, унда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этмоқда.