Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бугун 22 сентябрь куни Тошкентнинг икки туманида газ ўчирилади

Бугун 22 сентябрь куни Тошкентнинг икки туманида газ ўчирилади

Яккасарой тумани Шоҳжаҳон кўчасидаги ўрта босимли газ қудуғида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари муносабати билан 22 сентябрь куни соат 10:00 дан 22:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

📍 Яккасарой тумани — «Шоҳ-Жаҳон», «Ракат», «Мукими», «Ракатбоши», «Тепа», «Беларик», «Конституция», «Муҳандислар», «Бобур», «Дамарик», «А. Қаҳҳор», «Аргумон» ва «Бошлиқ» маҳаллаларидаги 3 250 та хонадон.

🏢 Шунингдек, Яккасарой туманидаги 132 та улгуржи истеъмолчининг ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

📍 Миробод тумани — «Байналмилал», «Янги Миробод», «Миробод» ва «Авлоний» маҳаллаларидаги 1 627 та хонадон.

🏢 Улгуржи истеъмолчилар орасида:
— Миробод тумани — 71 та;
— Чилонзор тумани — 5 та.

Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда босқичма-босқич тикланади.

Киритилди: 05:20 22.09.2026. Ўқилди: 665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!