Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бугун, 2 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Бугун, 2 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-5, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Устюртда 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача, Навоий вилоятининг баъзи туманларида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10, айрим жойларда 12-14 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим жойларда кучли бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

1-2 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

1-2 февралда республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан, ёмғир кўринишида бўлади. Шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февраль кунлари баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Кутилаётган кучли ёмғирлар туфайли 1-3 февраль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Киритилди: 07:20 02.02.2023. Ўқилди: 2305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!