Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Буффон Месси ва Роналдуни солиштирди

Буффон Месси ва Роналдуни солиштирди

«Ювентус» клуби ва Италия терма жамоасининг афсонавий дарвозабони Жанлуиджи Буффон «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда «Ан-Наср» форварди Криштиану Роналдуни таққослаб, уларнинг футбол майдонидаги роллари турлича эканини таъкидлади.

«Улар мутлақо икки хил футболчи. Месси кўп қирралироқ, чунки у ҳужумларни анча орқадан бошлайди. Унда плеймейкерларга хос техник маҳорат ва ўйинни кўра билиш қобилияти кучли. Криштиану Роналду эса, эҳтимол ёши сабабли, жарима майдонида ҳақиқий “қотил”га айланди. Роналду кучини тежайди, шу боис энди у қанотга чиқиб, тўпни рақиб оёқлари орасидан ўтказиш ёки қандайдир эффектли зарба бериш учун югурмайди. Аммо жарима майдонида тўп билан у голли вазият ярата олади», — дея Буффоннинг сўзларини келтиради BolaVip.

Киритилди: 10:33 23.01.2026. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!