Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Бу йил Қозоғистонда Пойтахт куни қандай нишонланади?

Бу йил Қозоғистонда Пойтахт куни қандай нишонланади?

Бу йил COVID-19 пандемияси пайтида Пойтахт куни қандай нишонланиши мумкин? Бу саволга ҚР Маданият ва спорт вазири Ақтоти Раимқулова жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири. 

«Албатта, биз Пойтахт кунини нишонлаш доирасида кўплаб концертларни режалаштирганмиз. Энди эса мамлакатдаги карантин ҳолатига қараб режа тузамиз. Шунга қарамай, биз офлайн лойиҳалар билан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини хурсанд қилишга қаракат қиламиз. Албатта, жуда кўп онлайн лойиҳалар ҳам бўлади. Айтмоқчиманки, биз маданий тадбирларни Пойтахт байрамига муносиб даражада тайёрламоқдамиз», - деди Ақтоти Раимқулова.

Таъкидлаб ўтиш керакки, илгари Ақтоти Раимкулова Қозоғистонда 3D форматидаги экскурсияларни таклиф қиладиган музейлар ва қадимий қадамжолар рўйхатини эълон қилганди.


 

Киритилди: 22:10 24.04.2020. Ўқилди: 2187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!