Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бу йил Масжиди Набавийда оммавий ифторлар ўтказиладими?

Бу йил Масжиди Набавийда оммавий ифторлар ўтказиладими?

Бу йилги Рамазонда Масжиди Набавийда санитания қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда оммавий ифторлар ўтказилишига рухсат берилади.

Бундан ифторлар икки йил аввал коронавирус пандемияси туфайли тақиқлаб қўйилган эди. Ўтган йилларда масжид ҳудудида оғиз очиш учун фақатгина сув ва хурмо тарқатиш мумкин бўлди

Қайд этилишича, ифторлик берадиганлар тасдиқланган кейтеринг компанияси билан шартнома тузиши зарур. Шунингдек, ифтор пайтида бир гиламда кўпи билан беш кишининг ўтиришига рухсат этилади.

Пандемиядан аввал Рамазон ойида Масжиди Набавийда уюштирилган оммавий ифторларда нафақат Мадина аҳли, балки дунёнинг турли бурчакларидан муқаддас шаҳарга келган юз минглаб зиёратчилар қатнашар эди.

Киритилди: 21:25 15.01.2022. Ўқилди: 1920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!