АҚШ расмийлари Россия, Шимолий Корея ва Хитойга бир вақтнинг ўзида тўқнаш келиш имкониятига умидсизлик билан қарайди, деб ёзади The Economist номи ошкор этилмаган америкалик расмийларга таяниб.
Пентагон Россиянинг НАТО давлатига ҳужум қилиши ва Қўшма Штатларни Европани ҳимоя қилишга жалб қиладиган вазиятни симуляция қилмоқда; кейин Хитой Вашингтоннинг чалғитишидан фойдаланиб, Тайванга бостириб киради; ва айни пайтда Шимолий Корея Жанубий Кореяга ҳужум қилади. Ҳар учала давлат – Россия, Шимолий Корея ва Хитой ҳам ядро қуролига эга, бу эса “учта олдиндан айтиб бўлмайдиган ядровий инқироз”га олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти "ўн йиллик чуқур қисқартиришлардан" сўнг жойлаштирилган ядровий кучларни кўпайтиришга тайёргарлик кўришни бошлади.
Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартнома муддати тугаши (февралда тугайди) туфайли қурилиш 2026-йилда бошланиши мумкин.