АҚШ Молия вазири Бесcент Вашингтон NATO таркибида қолишини маълум қилди.
Шу билан бирга, вазир "Қўшма Штатлар учун Гренландиянинг қўшиб олиниши ёки Шимолий Атлантика алянсидан қайси бири муҳимроқ?", деган саволга бевосита жавоб бермади.
"Бу нотўғри танлов. Европа етакчилари ўзига келади ва АҚШ хавфсизлик соябони остида бўлишлари зарурлигини тушуниб етади", — дея фикр билдирди Скотт Бесcент.