Сербия ҳукумати республика президенти Александр Вучич иштирокидаги йиғилишда Черногориядаги 12 киши, жумладан, икки боланинг ҳаётига зомин бўлган отишма муносабати билан 5 январь куни мамлакатда мотам эълон қилишга қарор қилди.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг эълон қилинган баёнотида айтилади.
"Ҳукумат аъзолари республика президентининг таклифига кўра, Цетиньедаги фожиа ва 12 кишининг ўлдирилиши муносабати билан 5 январь, якшанбани Сербияда мотам куни деб эълон қилишга қарор қилди", — дейилади ҳукумат хабарида.
Вучич Ички ишлар вазирлиги ва Хавфсизлик ва ахборот агентлигига "хавфсизлик нуқтаи назаридан барча манфаатдор шахсларни текширишни давом эттириш, ноқонуний қуролларни тортиб олишни тезлаштириш, шунингдек, қонуний қуролларни қўшимча текшириш" сўрови билан мурожаат қилди.