Камерун жануби-ғарбида Фулани халқидан бўлган қуролли гуруҳ томонидан уюштирилган ҳужумда мамлакат ҳарбийларидан беш нафари ҳалок бўлган, яна уч нафари бедарак йўқолган деб ҳисобланади.
Бу ҳақда Alwihda ахборот портали хабар берди.
Портал маълумотларига кўра, Фулани отряди Аквая шаҳри яқинидаги армия постига ҳужум қилган. Уларнинг ҳарбий хизматчиларга нима сабабдан ҳужум қилгани ҳозирча аниқланмаган.
Қайд этиш жоизки, деҳқонлар ва кўчманчи фулонийлар ўртасида сув ва яйловларга эга бўлиш борасида тез-тез келишмовчиликлар келиб чиқади ва улар баъзан қуролли тўқнашувларга ҳам айланиб боради. Камерун ҳукумати қуролли тўқнашувларнинг олдини олиш вазифаси бўлган жамоалар ўртасида кескинлик юзага келган ҳудудларга армия бўлинмаларини юбормоқда.