“АҚШ ва Исроилнинг Эрон мактаблари, университетлари ва инфратузилмасига ҳужумларининг асосий мақсади — Эроннинг ядровий дастури эмас, балки уни цивилизация, тараққиёт ва илмий тараққиёт доирасидан чиқариш истаги”, - деди Муҳаммад Али Искандари.
Эчли бу ҳаракатларни ноқонуний ва тажовузкор деб атаб, Эрон БМТ Низомига мувофиқ ўз ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилаётганини таъкидлади.
У, шунингдек, икки ядровий давлатнинг Эронга қарши ҳаракатларига нисбатан халқаро ташкилотлар ва кўплаб давлатларнинг сукутини хавфли деб атади.