Депутатларнинг Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Москвага сафари Европарламентда норозилик келтириб чиқарди ва ички терговга сабаб бўлди.
Бу ҳақда РИА Новости Кипр парламенти депутати, видеоблогер Фидиас Панайотуга таяниб ёзмоқда.
"Сизга шуни айтишим керакки, бизнинг бошқа евродепутатлар билан Москвага ташрифимиз Европарламентга умуман ёқмади, у аллақачон бизга қарши тергов бошлади," - дея депутатнинг сўзларини келтиради агентлик.
Панаётунинг сўзларига кўра, депутатлар Европа Иттифоқининг Россияга қарши курсига норозилик билдириш учун Россияга борган. У Брюсселнинг Украинадаги можаро бўйича ҳаракатсизлигидан чарчаганини таъкидлаб, Киевга қурол етказиб бериш ўрнига музокаралар олиб боришга чақирди.