Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Британияликларнинг учдан икки қисми урушда ўз мамлакатлари учун курашишни истамайди

Британияликларнинг учдан икки қисми урушда ўз мамлакатлари учун курашишни истамайди

Британия фуқароларининг учдан икки қисми ўз мамлакатига ҳужум қилинса, мамлакат учун курашишни хоҳламайди.

Бундан ҳафталик The Sunday Express газетаси томонидан эълон қилинган ижтимоий сўров натижалари далолат бермоқда.

Социологик тадқиқотга кўра, респондентларнинг 64 фоизи уруш бўлган тақдирда қироллик қуролли кучларига қўшилишни истамаслигини қатъий билдирган. Респондентларнинг яна 6 фоизи бундай сценарийда ҳарбий хизматга киришни хоҳлашларига шубҳа билдиришган.

Ҳар бир ёш гуруҳида қуролли кучлар сафига қўшилишни истамайдиганлар сони кўп бўлса-да, 18 ёшдан 34 ёшгача бўлган ёшлар ҳарбий ҳаракатлар содир бўлганда ҳарбий хизматга кўпроқ жалб қилинади. Нашр сўровномада қанча одам қатнашгани ҳақида маълумот бермаган.

Мудофаа вазирининг соя муовини лавозимини эгаллаб турган Буюк Британиянинг мухолифатдаги Консерватив партиясидан депутат Марк Франсуа мамлакатдаги ҳарбий хизматнинг жозибадор эмаслигида лейбористлар ҳукуматини айблади.

Киритилди: 10:50 31.08.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!