Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон Россия ва Украина ўртасида Ғалаба куни муносабати билан эълон қилинган сулҳни можарони ҳал қилиш сари муҳим қадам деб атади.
У X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бу тўхташ уруш бошланганидан бери энг аҳамиятли паузалардан бири бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
“Йиллар давомида кучайиб борган зиддиятлар, муваффақиятсиз дипломатия, Украинага миллиардлаб долларлик ҳарбий ёрдам ва жуда кўп қурбонлардан сўнг, бу уруш бошланганидан бери энг муҳим тўхташлардан бири бўлди”, — деди Фергюсон.
Унинг фикрича, сулҳ эълон қилиниши “урушни якунлаш йўлидаги биринчи ҳақиқий қадам” бўлиши мумкин.
Сиёсатчи шунингдек, Ғалаба куни Россия учун жуда катта рамзий аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, айнан шу даврдаги ҳар қандай юмшатиш геосиёсий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этишини қўшимча қилди.