Буюк Британияда гигант мева-сабзавот етиштириш бўйича чемпион сифатида тан олинган Кевин Фортей рекорд ўрнатди ва жаҳон миқёсидаги яна иккита ютуқни қўлга киритди.
Уэльснинг Кумбран шаҳрида яшовчи 46 ёшли фуқаро яқинда дунёдаги энг баланд 6,5 метрли бодринг ўсимлигини етиштириб, одамларни ҳайратда қолдирди. Бундан ташқари, у узунлиги 40 сантиметр бўлган дунёдаги энг узун қовоқчани ўстирди ва рекорд ўрнатди.
Кевин Фортейнинг гигант сабзавотлар етиштиришга бўлган иштиёқи отаси Майк Фортейдан илҳомланган. Илгари у помидор, қовун ва кунгабоқар каби экзотик ўсимликлари билан машҳур бўлган. У 1980 йилларда гигант сабзавот чемпионатига ҳам асос солган. Бу воқеа энди глобал воқеага айланиб боряпти.
Кевин Фортейнинг ютуқлари боғбонларнинг янги авлодини сабзавот оламини ўрганишга илҳомлантиряпти.