Буюк Британиянинг Ньюкасл шаҳридаги турар-жой биносида содир бўлган кучли портлаш натижасида етти ёшли бола ҳалок бўлди.
Daily Mail хабарига кўра, яна олти киши касалхонага ётқизилган, турар-жой аҳолиси эвакуация қилинган.
Мақолада айтилишича, портлашга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум, бироқ воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва полициячилардан ташқари газ муҳандислари етиб келган.
Қайд этилишича, одамларга ҳодиса содир бўлган ҳудуддан қочиш қатъий тавсия этилган.
Ҳозирда полиция тергов ишларини олиб бормоқда.