Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Британияда уч аёл терроризмда айбланиб ҳибсга олинди

Британияда уч аёл терроризмда айбланиб ҳибсга олинди

Эдинбургда терроризм тўғрисидаги қонунга кўра, Исроил томонидан қўлланилаётган лазерли йўл-йўриқ тизимларини етказиб берувчи Leonardo UK мудофаа компаниясига қарашли заводга кираверишда машинани деворга уриб юборган уч аёл ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Шотландия полицияси баёнотида айтилган.

"31, 34 ва 42 ёшли уч аёл 2000 йилги терроризм тўғрисидаги қонунга биноан Эдинбургда фургон бизнес биносининг ташқи панжарасига урилганидан кейин ҳибсга олинган”, дейилади хабарда. "Шотландия полициясининг терроризмга қарши кураш бўлими тергов олиб бораётгани" таъкидланган.

"Биз бунга мақсадли ҳодиса сифатида қараяпмиз. Жамоатчилик учун ҳеч қандай хавф борлигига ишонмаймиз", - дея қўшимча қилди ҳуқуқ-тартибот идораси. Қайд этилишича, воқеа 15 июль куни содир бўлган.

Киритилди: 10:50 17.07.2025. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!