Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Британияда номаълум шахслар мамлакатдаги энг машҳур дарахтлардан бирини кесиб ташлашди

Британияда номаълум шахслар мамлакатдаги энг машҳур дарахтлардан бирини кесиб ташлашди

Буюк Британиянинг мамлакатдаги энг машҳур дарахтлардан бири бўлган Робин Гуд дарахти кеча номаълум кимсалар томонидан кесилган. Бу ҳақда РИА Новости Нортумберленд миллий боғига таяниб хабар берди.

“Нортумберленд миллий боғи, афсуски, кўзга кўринган дарахт... тунда қулаганини тасдиқлаши мумкин. У атайлаб кесиб ташланган деб тахмин қилишимизга асосимиз бор”, — дейилади хабарда.

Бир неча юз ёшли дарахт 1991 йилда "Робин Гуд: Ўғрилар шаҳзодаси" саргузашт фильмида пайдо бўлганидан кейин машҳур бўлган. Афсонага кўра, Робин Гуднинг уяси Шервуд ўрмонидаги эман дарахтларидан бирида жойлашган, бироқ фильмни суратга олиш учун Англия шимолидаги миллий боғдаги чинор ишлатилган. 2016 йилда машҳур чинор ҳатто Англияда "Йил дарахти" унвонига сазовор бўлди.

Киритилди: 21:32 28.09.2023. Ўқилди: 1806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!