Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Британияда 228 каратли олмос кимошди савдосига қўйилди

A A A
Британияда 228 каратли олмос кимошди савдосига қўйилди

Замонавий аукционлар тарихидаги энг йирик, вазни 228,31 каратли олмос Британиянинг Christie's савдо уйи томонидан аукционга қўйилмоқда. Бу ҳақда Жанубий Африка Республикасининг (ЖАР) SABC радиостанцияси хабар тарқатди.

Бундан йигирма йил аввал ЖАРда топилган ва ишлов берилган ушбу олмос тош "Қоя", деб аталади. Унинг тахминий нархи 30 миллион доллар атрофида, дейилмоқда.

Савдо 11 май куни Christie's савдо уйининг Женевадаги бўлимида бўлиб ўтади. Оқ рангли тош, нок шаклига ўхшаб кетади ва ўта юқори даражада тозалиги билан ажралиб туради.

Хабарда бундай катталикдаги олмос аввал ҳеч қачон савдога қўйилмагани айтилмоқда. Шунингдек, қимматбаҳо тошнинг эгаси ҳам сир тутилмоқда.

Киритилди: 15:15 29.03.2022. Ўқилди: 3163 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар