Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Британия зарур бўлса, Украинага қўшин юборишга тайёр

Британия зарур бўлса, Украинага қўшин юборишга тайёр

❗️Британия тинчлик келишуви амалга оширилишини таъминлаш учун зарур бўлса, Украинага қўшин юборишга тайёр, деди бош вазир Кир Стармер Телеграпҳ газетаси учун мақоласида .

Британия бош вазири биринчи марта Украинага Британия тинчликпарвар кучларини киритиш масаласини кўриб чиқаётганини расман эълон қилди.

“Британия Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича ишларни жадаллаштиришда етакчи роль ўйнашга тайёр. Бунга Буюк Британия камида 2030 йилгача йилига 3 миллиард фунт стерлинг ажратган Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлашни давом эттириш киради, деб ёзади Стармер. «Бу, шунингдек, агар керак бўлса, ўз қўшинларимизни киритиш орқали Украина хавфсизлиги кафолатларини таъминлашга ҳисса қўшишга тайёрлик ва хоҳишни англатади.»

Бугун Стармер Европа етакчиларининг Париждаги учрашувида иштирок этади, унда Украинадаги келишув масаласи муҳокама қилинади. Шундан сўнг Британия бош вазири Вашингтонга бориб, Европа етакчиларининг позициясини Трампга етказиши кутилмоқда.

Киритилди: 07:50 18.02.2025. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!