Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Британия Яқин Шарқдаги базаларга қўшимча қирувчи самолётларни жойлаштиради

Британия Яқин Шарқдаги базаларга қўшимча қирувчи самолётларни жойлаштиради

Британия минтақадаги вазият кескинлашаётган бир пайтда Яқин Шарқдаги базаларига қўшимча қирувчи самолётлар юборади.

Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Канададаги G7 саммитига кетаётган самолёт бортида журналистлар билан суҳбатда маълум қилган.

"Биз минтақага кучларни, жумладан, қирувчи самолётларни ҳам олиб боряпмиз. Бу фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун", - деди у.

Стармер матбуот котибининг айтишича, минтақага аллақачон қўшимча танкер самолётлари жойлаштирилган. Экипажлар жума куни эрталаб жўнашга тайёргарлик кўришни бошладилар.

Киритилди: 23:09 14.06.2025. Ўқилди: 581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!