Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Британия вазирлари бош вазирга қарши фитна тайёрламоқда

Британия вазирлари бош вазирга қарши фитна тайёрламоқда

The Telegraph нашрининг хабар беришича, Буюк Британиянинг олти нафар вазири бугунги ҳукумат йиғилишида бош вазир Кир Стармердан истеъфога чиқишни талаб қилмоқчи.

Манбаларга кўра, ички ишлар вазири Шабана Маҳмуд, мудофаа вазири Жон Хили, энергетика хавфсизлиги вазири Эд Милибанд, маданият вазири Лиза Нанди, ташқи ишлар вазири Иветт Купер ва соғлиқни сақлаш вазири Уэс Стритинг Стармер истеъфоси зарурлиги бўйича келишувга эришган.

Нашрнинг ёзишича, Стармер уни лавозимидан четлатиш уринишларига қарши курашмоқчи.

“Унинг истеъфога чиқиши ёки чиқмаслиги ҳозирча очиқ масала”, — деди манбалардан бири.

Шу билан бирга, молия вазири Рейчел Ривз, таълим вазири Бриджит Филипсон, меҳнат вазири Пэт Макфадден ва Европа Иттифоқи билан алоқалар бўйича вазир Ник Томас-Симондс Стармерни қўллаб-қувватламоқда.

Уларнинг фикрича, ҳозир етакчилик учун кураш бошлаш “молиявий бозорларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин”.

Киритилди: Бугун 21:13. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!