Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Британия ва Франция ядровий кучларни мувофиқлаштиради

Британия ва Франция ядровий кучларни мувофиқлаштиради

9 июль куни Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Франция президенти Эммануэль Макрон тарихда илк бор икки давлат ўз ядровий арсеналларини мувофиқлаштиришга тайёр эканини маълум қилишди.

Баёнотда таъкидланишича, Европага қарши ҳар қандай жиддий таҳдидга Франция ва Британия биргаликда жавоб беради. Бу қарор Россиядан келаётган хавф ва АҚШнинг хавфсизлик кафолатлари борасидаги ноаниқликлар ортидан қабул қилинган.

Британия ядровий флотини Trident ракеталари билан жиҳозланган сув ости кемалари орқали сақлайди ва яқин вақтда F-35A учоқларини ҳам ядровий қурол билан жиҳозлашни режалаштирмоқда. Франция эса ўзининг мустақил ядровий арсеналига эга — у подвод ракета ташувчилар ва ҳарбий авиациядан иборат.

Бу қарор Франция учун муҳим тарихий қадам ҳисобланади. Париж аввал НАТОнинг ядровий дастурларида иштирок этмаган ва АҚШ қуролларини ўз ҳудудида жойлаштиришдан бош тортган эди. Энди эса Франция ва Британия ядровий сиёсат ва операциялар бўйича қўшма кузатув гуруҳини ташкил этади.

Мазкур яқинлашув 1995 йилдаги икки давлат ўртасидаги декларацияни эслатади, лекин бу сафарги қадам очиқ ҳамкорлик ва амалдаги мувофиқлашувни назарда тутади.

Шунингдек, томонлар «Ланкастер-Хаус 2.0» деб номланган янги мудофаа шартномасини имзолашди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • янги авлод «Storm Shadow» ракеталарини биргаликда яратиш,

  • радиоэлектрон кураш воситаларини ишлаб чиқиш,

  • сунъий интеллектни ҳарбий амалиётларда қўллаш.

Киритилди: 14:18 11.07.2025. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!