Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Британия Украинага қурол сотиб олиш ва ишлаб чиқариш учун 3 миллиард доллар ажратади

Британия Украинага қурол сотиб олиш ва ишлаб чиқариш учун 3 миллиард доллар ажратади

Британия ҳукумати Украинага қурол сотиб олиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун 2,26 миллиард фунт стерлинг (2,94 миллиард доллар) ажратаётганини эълон қилди.

Британия ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, бу Буюк Британиянинг G7 давлатлари томонидан Украинага кредит бериш учун ажратилган 50 миллиард доллар миқдоридаги ҳиссаси бўлиб, у музлатилган Россия активлари келтирган фойда ҳисобидан қопланади.

Матбуот хизматининг тушунтиришича, Украина Буюк Британиядан олинган 2,26 миллиард фунт стерлингни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия ва бошқа турдаги техника, қуролларни сотиб олиш ва ривожлантиришга йўналтириши мумкин.

Буюк Британия Мудофаа вазири Жон Хили журналистларга пулнинг бир қисми узоқ масофали ҳужумчи дронларни яратиш ва ишлаб чиқаришга сарфланиши мумкинлигини айтди.

Журналистларнинг бу маблағ ҳисобидан Украинага Россия ҳудудига чуқур зарба бериш учун Британиянинг Storm Shadow қанотли ракеталарини сотиб олишга рухсат бериладими деган саволига Хили "Улар янада узоқ масофага учувчи дронлар устида жиддий ишлашмоқда. Улар бу пулни қандай сарфлашни ва қайси қуролларга кўпроқ муҳтожлигини биз билан бирга ҳал қилади", деб жавоб берди.

Буюк Британия ҳукумати матбуот хизматининг қайд этишича, 2,26 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги кредит Британия Украинага ҳарбий ёрдам учун ҳар йили ажратишга ваъда берган уч миллиардга қўшимчадир.

Киритилди: 10:40 22.10.2024. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!