Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Британия Мудофаа вазирлиги: "Россия ҳали ҳам олдинга силжимоқда"

A A A
Британия Мудофаа вазирлиги: "Россия ҳали ҳам олдинга силжимоқда"

Британия Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумлари камайгани, аммо Россия ҳали ҳам олдинга силжиётгани ҳақида хабар берди деб ёзмоқда BBC news.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украинага олдинги кунларга қараганда камроқ артиллерия ва ҳаво зарбалари берилган.

Бироқ, Британия разведкаси маълумотларига кўра, рус қўшинлари мамлакат жанубидаги Николаев порт шаҳри томон олдинга силжиши мумкин.

Шунингдек, Россия армиясининг бир қисми Одесса томон юриш учун Николаевни четлаб ўтишга ҳаракат қилади.

Украина Харьков, Чернигов ва Мариуполни ўзида ушлаб туришда давом этмоқда, Украина шимоли-шарқидаги Суми шаҳрида кўча жанглари ҳақида хабарлар бор.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, катта эҳтимол билан бу тўртта шаҳар ҳам Россия қўшинлари томонидан ўраб олинган.

Киритилди: 22:14 05.03.2022. Ўқилди: 4192 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар