Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Британия ҳукумати киберҳужумга учради

Британия ҳукумати киберҳужумга учради

Буюк Британия ҳукумати жорий йил октябрь ойида киберҳужум қурбони бўлган. Бу ҳақда мамлакат савдо вазири Крис Брайант маълум қилди.

Reuters хабарига кўра, у ҳужум ортида Хитой агентлари ёки расмий тузилмалари турган-турмаганини аниқ айта олмаслигини билдирган. Шу билан бирга, Брайант ҳукумат маълумотларига жиддий зарар етказилмаганига «ўртача даражада ишончи комил» эканини таъкидлади.

Аввалроқ ОАВда Хитойга алоқадор гуруҳ Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги тизимларига ноқонуний киришга урингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, ноябрь ойида Лондон давлат хизматлари ва Миллий соғлиқни сақлаш хизмати билан ишловчи ташкилотлар учун киберхавфсизлик талабларини кучайтириш режасини эълон қилган.

Киритилди: 13:44 19.12.2025. Ўқилди: 1736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!