Британия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари юзага келиши мумкин бўлган тўқнашувда мамлакатни ҳимоя қила олмайди ва Лондон "нишон"га айланиш хавфини туғдиради.
Бу баёнот Daily Mail ва General Trust медиахолдингига кирувчи Британиянинг i газетаси томонидан чоп этилган.
Унинг сўзларига кўра, Британиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари гипертовушли ракеталар билан "осонлик билан урилади".
Собиқ мудофаа вазири Пенни Мордаунт, "Бу Буюк Британиянинг имкониятларидаги муҳим бўшлиқ, биз уни энг эрта фурсатда ҳал қилишимиз керак", деди.
Нашр шунингдек, Британияга Исроилнинг "Темир гумбаз" ракетага қарши мудофаа тизимининг ўзига хос версияси зарурлигини таъкидлайди.