Яман қирғоқларида кемага янги ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучларининг денгиз савдосини мувофиқлаштириш маркази (UKMTO) хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳодиса Яманнинг Ал-Муха шаҳридан 40 денгиз миля жанубида содир бўлган. Кемаларга эҳтиёт бўлиш ва ҳар қандай шубҳали фаолият ҳақида хабар бериш тавсия қилинди.