Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Британия газетаси АҚШ денгиз кучлари ҳаракатларида "учинчи жаҳон уруши хавфи"ни кўрди

Британия газетаси АҚШ денгиз кучлари ҳаракатларида "учинчи жаҳон уруши хавфи"ни кўрди

Британиялик журналист Америка ҳарбий кемаларининг Россия қирғоқлари яқинидаги ҳаракатлари нафақат хавфли оқибатларга олиб келади, балки жаҳон урушига сабаб бўлади, деб ҳисобламоқда, дея хабар берди “Daily Express”.

"Учинчи жаҳон уруши хавфи Буюк Пётр кўрфазидаги чегара бузилгач, Россия ҳарбий кемаси Америка кемасини ҳайдаб чиқаргандан кейин яна авж олди", дейилади мақолада.

Аввалроқ, Американинг "Жон Маккейн" ҳарбий кемаси Россия денгиз чегарасидан 2 км нарига ўтиб кетгани, уни Россиянинг "Адмирал Виноградов" кемаси тўхтатгани маълум қилинганди.

“Қўшма Штатлар ўз навбатида Россия чегараси бузилганлигини кема "сузиш эркинлигини таъминлаш мақсадида" операция ўтказаётгани билан изоҳлади. Амалиёт Вашингтон Буюк Пётр кўрфазини Россиянинг ҳудудий сувлари деб ҳисобламаслигини кўрсатди”, дея қўшимча қилинган хабарда.

Киритилди: 23:04 25.11.2020. Ўқилди: 2743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!