Буюк Британия Мудофаа вазирлиги мамлакат Қуролли Кучлари учун дронларни ривожлантиришга келгуси тўрт йил ичида рекорд даражадаги 6,6 миллиард доллар маблағ ажратишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Британия ҳукумати.
Қайд этилишича, ушбу маблағ яқин 10 йилга мўлжалланган мудофаа инвестициялари режасидан жой олади.
30 июн куни Кир Стармер мудофаа соҳасига инвестиция киритиш режасини тақдим этади ва ҳарбий харажатларни ошириш чора-тадбирларини эълон қилади, дейилади баёнотда.