Буюк Британия дипломатлари Эрондаги ҳарбий хавф туфайли мамлакатни тарк этмоқда. Бу ҳақда 27 февраль куни Британия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Баёнотда айтилишича: «Британиялик ходимлар вақтинча Эрондан эвакуация қилинди. Элчихонамиз масофадан туриб ишлашда давом этмоқда».
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик Tehronнинг ядровий дастури бўйича Женевада ўтказилган уч босқичли музокаралардан сўнг сезиларли даражада кучайди. 26 февраль куни якунланган сўнгги музокара томонлар томонидан ижобий баҳоланди, аммо Эрон Вошингтоннинг уран бойитиш устидан муддатсиз назорат талабини рад қилди.
Трамп маъмурияти ҳарбий аралашувнинг турли вариантларини, шу жумладан Исроилнинг биринчи зарбасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳаракатлар мақсадлари Эроннинг жавобини қўзғатиш ва АҚШнинг қўллаб-қувватлашини таъминлашдир. ОАВ хабарларига кўра, Tehronni музокараларда рози қилиш учун Эрон ракета ва ядровий иншоотларига қарши АҚШ-Исроил қўшма операциясига тайёргарлик кўрилмоқда.