Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 2022 йилнинг 30 июл куни уйланадиган бўлди. Тўйга таклифномалар жуфтликнинг барча яқинларига тарқатилмоқда.
The Sun газетасининг маълумотига кўра, тадбирнинг қаерда бўлиши сир тутилмоқда экан.
Жонсон ва Саймондс 2020 йилнинг февраль ойида никоҳдан ўтган эди.
56 ёшли куёв, ҳамда унинг 33 ёшли рафиқаси ҳозирда Даунинг стреетда бирга яшаб келишмоқда. Уларнинг Уилфред Лори Николас исмли фарзандлари ҳам бор.
Саймондс сиёсатчининг учинчи рафиқасидир. Ўзининг аввалги хотини Марина Уилердан Жонсоннинг тўрт нафар фарзанди бор. Жуфтлик 25 йил бирга яшаб 2018 йилда ажрашишга қарор қилган.